Яқинда давлатимизга расмий ташриф билан келган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон билан биргаликда Қозоғистон коронавирусга қарши тура олмаслигини маълум қилган.
Унинг айтишича ушбу мамлакатлардаги инфратузилма вирусга қаршилик қилолмайди. Шу сабабдан ҳам вирусга қарши ажратилган 100 млн доллар нафақат Хитойга, балки Ўзбекистон каби давлатларга ҳам ажратилишини маълум қилган. Ушбу пул миқдори янада ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Помпео 3 февралда Тошкентда бўлиб Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.