Хоразмлик йигит Афғонистондан келтирилган 140 минг долларлик "наркотик"ни сотаётганда ДХХ томонидан қўлга олинди

Хоразмлик йигит Афғонистондан келтирилган 140 минг долларлик "наркотик"ни сотаётганда ДХХ томонидан қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Урганч тумани Ғайбу қишлоғида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўшкўпир туманида яшовчи 1990 й.т. Юнусбек Оллоберганов Афғонистондан келтирилган 995 гр. «героин» ва 1 кг. 6 гр. «опий» гиёҳвандлик воситаларини 140 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса 1973 йил Ургут туманида туғилган Аброр Жабборов Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудида 451 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини 11.250 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Аниқланишича, Жабборовга ушбу ажал оғусини тожикистонлик Иззат исмли шахс контрабанда йўли билан етказиб берган.

Бундан ташқари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1980 йил Тошкент вилоятида туғилган Олим Қосимов Бекобод тумани ҳудудида тожикистонлик шериклари томонидан юборилган 85 гр. «героин» ва 2 кг. 463 гр. «гашиш» моддаларини олиб кетаётган вақтида ушланди.

Афсуски, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлиги учун озодликдан маҳрум этилган, лекин, 2019 йилнинг ноябр ойида жазодан шартли равишда озод этилган Олим Қосимов қилган хатосидан тегишли хулоса чиқармаган.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса «Фарғона-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи, 1988 й.т. Муроджон Сотволдиев бошқарувидаги «Спарк» автомашинаси Данғара туманининг Чағали қишлоғи ҳудудида тўхтатилди. Автомобиль кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига 1 кг. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси яшириб қўйилганлиги маълум бўлди. Ушбу оғу Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган.

Терговолди суриштирув жараёнида Муроджон Сотволдиев қўшни Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган ушбу «гашиш» моддасини Фарғона тумани Юқори Водил қишлоғида яшовчи 1982 й.т. Ортиқали Маллабоев ҳамда муқаддам икки маротаба судланиб, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1978 й.т. Илмиддин Абдураҳмоновлардан 10 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди. Ўз навбатида мазкур шахслар ҳам ушланди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар давомида 1981 йил Бекобод шаҳрида туғилган Аброр Имомов тожикистонлик шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, ушбу давлатдан контрабанда йўли орқали Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилган 973 гр. «гашиш» гиёҳванд моддасини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганда ушланди.

Шунингдек, Бекобод туманида яшовчи 1992 й.т. Жахоншох Усмонов ҳам Тожикистондан келтирилган 500 гр. «гашиш» моддасини Бўка туманида яшовчи 1964 й.т., муқаддам судланган Пардабой Алиевга етказиб берган вақтида қўлга олинди.

Жахоншох Усмонов бундай қабиҳ ишни муқаддам шу каби жиноят содир этгани учун ҳозирда жазо муддатини ўтаётган акаси, 1983 й.т. Хайрулло Усмоновнинг кўрсатмасига асосан қилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1 кг. 80 гр. «героин», 1 кг. 457 гр. «опий» ва 4 кг. 936 гр. «гашиш» гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Хоразмлик йигит Афғонистондан келтирилган 140 минг долларлик "наркотик"ни сотаётганда ДХХ томонидан қўлга олинди