Эрон соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Ираж Хариричий коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда Халқ сўзи Interfax ахборотига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, вазир ўринбосари шу кунгача Эрондаги эпидемологик ҳолат билан журналистларни таништириб борган.
Вазир ўринбосари ўзининг коронавирусга чалинганини тасдиқлаб, видеомурожаат йўллаган. Мурожаатда у вирусни юқтириб олганини айтиб, яқин вақтлар ичида мамлакатда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ вазият ҳақида журналистларни хабардор қилишини айтган.