Қозоғистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев хабар қилди.
Маълум бўлишича, вирусдан аёл вафот этган. Вазир бошқа маълумотларни ошкор қилмаган.
Абаев барчадан шифокорлар тавсиясига риоя этишни сўраб, ҳолат жиддий эканини таъкидлаган. Ҳозирда Қозоғистонда вирус билан касалланганлар 111 нафарни ташкил этмоқда.