Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида онлайн тўй бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, бишкеклик 27 ёшли Искендер Халмурзаев ва 24 ёшли Юлия Ким анча вақтдан буюн шу тўйни ният қилишган. Лекин, коронавирус сабаб уларнинг тўйи бекор бўлиш арафасида эди. Икки ёш буни ортга чўзишни истамади. Улар Zoom дастури орқали тўйни онлайн ташкил этишди. Унга 35 киши уланди, қадаҳ кўтарилиб тостлар айтилди ва онлайн орқали мусиқачилар ҳам қўшилиб, қўшиқ куйлади. Тўй 1,5 соат давом этди.
Тўй бошловчиси бу мамлакатдаги биринчи ва оҳирги онлайн тўй бўлишидан умидвор эканини айтиб, вазият ўз жойига тушиб кетишини кутаётганини билдирди.