Японияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси Япониядаги ОТМларнинг бирида таҳсил олади. Талаба пандемиянинг дастлабки даврида Ўзбекистонга қайтмасдан, карантинда қолишни хоҳлаган. Кейинчалик эса унда коронавирус аниқлнган.
Ҳозирда талабанинг ҳолати ижобий экани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Воронежда Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этган эди.