Москвада ишсиз қолган 5 нафар ўзбекистонлик ота ва болани 2 минг рубль учун калтаклади. Бу ҳақда Baza Хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа апрель ойининг бошларида Москва кўчаларининг бирида содир бўлган. Видеода йигитлар кўчада кетаётган икки кишига ташланиб, пулларини олганини кўриш мумкин.
Натижада жабрланувчилар шифохона ва полицияга мурожаат қилган. Орадан 4 кун вақт ўтгач, 9 апрелда гумонланувчилар ушланган. Кейинчалик ота ва болага ташланганлар Москвада ишсиз қолган Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлди.