Германиялик олимлар коронавирусдан вафот этганлар танасини текширди ва кутилмаган натижаларга эришилди, дея хабар қилди Süddeutsche Zeitung.
Нашрнинг ёзишича, танани ёриб кўриш натижасида вафот этганларнинг барчасида ҳам ўпкасида муаммо бўлмаган. Уларнинг аксариятида қон босими юқори бўлган ва ортиқча вазндан азият чеккан.
Шунингдек, вафот этганларнинг аксариятида сурункали касаллиги бўлган. Хусусан, кўпчилиги қандли диабет ва юрак касаллигидан азият чеккан. Германиялик олимларнинг фикрини швецариялик олимлар ҳам тасдиқлаган.
“Биз текшириб кўрганларнинг барчасида қон босими юқори бўлган ва аксарияти ортиқча вазнда азият чеккан”, – дейди Базель университет клиникаси аутопсия бўлими бошлиғи Александр Цанков.