Олимлар Ўзбекистонда коронавирус батамом йўқ бўлиши мумкин бўлган таҳминий санани маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Сингапурдаги Технология ва дизайн университети тадқиқотчилари ўз таҳлилларига таянган ҳолда мамлакатимизда коронавирус 2 майда 97 фоизга, 7 майда 99 фоизга ва 23 майда батамом йўқ бўлиб кетишини таҳмин қилди. Ушбу таҳлил университетнинг лабораторияси томонидан чоп этилган. Натижа фақатгина танишиш мақсадида тақдим этилган ва унда хатолар бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли ҳар қандай ижобий прогнозлар ҳам эҳтиётлик билан қабул қилиниши лозим.
Маълумот ўрнида, айни вақтда юртимизда касалликдан фориғ бўлганларнинг умумий сони 892 нафарни ташкил этмоқда.