Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари нархи ошди. Тадбиркорлар буни жорий йилда камҳосил мавсум кузатилгани, захира фонди вилоятнинг янги марказига кўчирилгани ва хориждан маҳсулотлар олиб кириш билан боғлашмоқда.
Ҳудудда энг кутилмагани гўшт нархининг кўтарилиши бўлди. Бир неча ҳафта ичида бир килограмм мол гўшти 1400 тенгедан 1600 тенгегача ошиб кетган.
Сотувчиларнинг айтишича, бозорларга гўшт етказиб бериш кескин қисқариб кетган. Улгуржи савдогарлар маҳсулотнинг катта қисмини Ўзбекистонга олиб чиқишмоқда.
Ишбилармон Жамиддин Юлдашхўжаевнинг айтишича, Ўзбекистонга гўшт экспорт қилиш кўпроқ фойда келтиряпти.