Дунёда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бўлиши кутиляпти. Ушбу мавзуда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович гапирди.
Мелита вирусдан фақатгина вакцина қутқариши мумкинлигини таъкидлади. Унинг айтишича, вирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бўлиши муқаррар, чунки одамларда COVID-19га қарши иммунитет шаклланмаган.
“Иккинчи тўлқин бўлиши муқаррар. Биз вакцина тайёр бўлмагунга қадар иккинчи тўлқинни қайтара олмаймиз”, – дейди у.
Аксарият олимлар ҳам пандемияга қарши курашда фақатгина вакцина ёрдам бера олишини таъкидлади. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ ЖССТ вакцина тайёр бўлиши муддатини айтган эди. Ташкилотнинг маълумотига кўра, вакцина тайёр бўлиши учун камида 12 ой вақт кетади.