Туркманистон Президенти Гурбангули Бердымухамедов амалдорларга боулинг ўйнаш сирларини ўргатди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Дам олиш кунлари Туркманистон президенти Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасига борди ва у ерда амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
У ташриф чоғида Спорт ва туризм институти фаолиятидан қониқмаётганини айтди ва малакали спортчиларни тайёрлаш керак эканини таъкидлади.
Шундан сўнг амалдорлар билан бирга турли хил спорт турлари билан шуғулланди ва боулингда бир нечта “страйк” амалга оширишга муваффақ бўлди.