Россияда 5 нафар ўзбекистонлик эркак ватандош аёлни 11 соат давомида зўрлади. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 май куни соат 8.42 лар атрофида 1981 йилда туғилган ўзбекистонлик аёл полицияга мурожаат қилиб, уни 5 нафар эркак Санкт-Петербург шаҳридаги Коломяжск катта кўчаси яқинидаги 15-сонли уйда 5 май соат 20.00 дан 6 май соат 7.00 га қадар калтаклагани ва зўрлаганини айтган.
Полиция ходимлари ўша куннинг ўзида соат 13.00 да гумонланаётган икки нафар фуқарони ушлаган. Улар ўзбекистонлик 22 ва 29 ёшли ишсиз эркаклар экани маълум бўлган. Ҳозирда қолган уч нафар эркак қидирилмоқда.