2018 йил бошидан буён Қирғизистон ЯИМ ҳажми 3,1 фоиз ошди

2018 йил бошидан буён Қирғизистон ЯИМ ҳажми 3,1 фоиз ошди
2018 йилнинг 11 ойи мобайнида Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 3,1 фоиз ошди ва 474,5 млрд сомни (6,8 млрд доллар) ташкил этди.

Мамлакат иқтисодининг ўсишига саноат ва аграр соҳада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг ошиши сабаб бўлган.

Қирғизистонда январь-ноябрь ойларида чиқарилган умумий саноат маҳсулотлари ҳажми 221,1 млрд сомни ташкил этди ва ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 4,9 фоиз ўсди. Хусусан, мамлакатда фойдали қазилмалар қазиб олиш ҳажми 7,8 фоиз, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми эса 2,2 фоиз ўсган.

Шунингдек, 11 ой мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2,4 фоиз, қурилиш маҳсулотлари ҳажми 8,4 фоиз ҳамда улгуржи ва чакана савдо ҳажми 5,1 фоиз ўсган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида (ўтган йилнинг декабри билан таққослаганда) республикада истеъмол нархлари 0,2 фоиз камайган ва 2,7 фоизни ташкил этган. 2017 йилнинг айни шу даврида истеъмол секторида инфляция даражаси 2,9 фоизни ташкил этганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » 2018 йил бошидан буён Қирғизистон ЯИМ ҳажми 3,1 фоиз ошди