Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шаҳар бошқармаси бошлиғи, ҳоким Рустам Эмомалининг соч турмаги урф бўлмоқда, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Ҳозирда ушбу соч турмаги урф бўлаётганини шаҳардаги сартарошлар ҳам тасдиқлашмоқда. Рустам Эмомали ёшлар учун муваффақиятга эришган ёш кадр тимсоли сифатида барчада таассурот қолдирмоқда ва айнан шунинг учун ҳам унга тақлид қилувчилар кўпайгани айтилмоқда.
Сартарошхоналарда айнан ушбу соч турмагини қилиш бошқа усулларга қараганда қимматроқ экани таъкидланди. Шунингдек, уни фақатгина тажрибали сартарошлар амалга ошира олиши айтилмоқда.
Рустам Эмомали Тожикистон президенти Имомали Раҳмонинг тўнғич ўғли ҳисобланади. У 2017 йил январь ойида шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. Унгача Р. Эмомали Тожикистон Антикоррупция агентлигини бошқарган.