Ўзбекистон Тожикистонга гуманитар ёрдам бериш бўйича Хитой ва Россияни ортда қолдирди

Ўзбекистон Тожикистонга гуманитар ёрдам бериш бўйича Хитой ва Россияни ортда қолдирди
Ўзбекистон Тожикистонга гуманитар ёрдам бериш бўйича Хитой ва Россияни ортда қолдирди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, йил бошидан буён Тожикистонга 43 мамлакат гуманитар ёрдам берган. Шулар орасида Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Хабар қилинишича, Ўзбекистон январь-апрел ойлари давомида қўшни давлатга 2,5 млн доллар миқдорида гуманитар ёрдам берган. Хитой 2 млн доллар ва Россия 865 минг доллар миқдорида гуманитар ёрдам берди.

Таъкидлаш жоиз, йил бошидан бери юқорида қайд этилган 43 мамлакат томонидан Тожикистонга умумий ҳисобда 7 млн 787 минг доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Faxridin 26 май 2020 23:01
    Xama yozilgan gap bu uyushtirilganu biri yomonlasa biri yaxshilaudi kimdur o‘tgan yordam berilganda tojiklar unutganini eslatsa yana biri barcha musulmon deydi qo‘ysalaringchi xamasi uyushtirilgan odamlaru yutubda xam bir xil pro‘fil qoyile xech bo‘lmasa pro‘filaringni o‘zgartiringlar
  2. Behzod Murodulloev 26 май 2020 18:34
    Шундай огир Кунда Ён кушнини ёлгиз колдирмаслик бу катта мардлик
  3. Дилфуза 26 май 2020 11:19
    Эл бошига келган вабо тезрок даф булсин. Бошимиздан бу балони тезрок аритгин Эй яратган Эгам
    Ер юзидаги барча мумин мусулмонлани бу балодан узинг асрагин Аллохим.
  4. Абдусалом. 25 май 2020 22:30
    Саховатлик булмок яхши. Аллох эхсонни урнини тулдирувчи зот.
  5. Дилором 25 май 2020 13:29
    Бу бало хаммамизни бошимизга келди, узбекми, козокми, тожикми, ахир бизгаям гуманитар ёрдам келдику канча давлатдан. Лекин тожикистон бу пандемияга жиддийрок карашса буларди. Манимча улар бу холга юзаки карашмокда. Хатто карантин хам элон килгани йук. Лекин шифоханалари тулиб кетган касаллар билан. Хаммамизни Оллохим уз панохингда асра.
  6. Dilmurod 25 май 2020 10:53
    АЛЛОХ МУСУЛМОНЛАРДАН СИНОВЛАРИНИ КУТАРСИН ЁРУГ КУНОПРГА ЕТКАЗСИН.ШУ ОГИР ВАЗИЯТЛАРДА КИМ ДУСТ КИМ ДУШМАНЛИГИНИ БИЛИБ ОЛИНАДИ,ИНТЕРНЕТДАГИ ФИТНАЧИЛАРАМ БИР МУЛОХАЗА КИЛИБ ИНСОФГА КЕЛИШСА АЖАБМАС ...
  7. O`ZBEK 25 май 2020 10:25
    Инсонлар булса инсонлигича колсин. Уз биродаримизга у Тожикми, Козокми, Киргизми, Туркми ёки бошка миллатми хаммаси авваломбор инсон, САБР килайлик хаммаси утиб кетади. Лекин инсонийлик ва мардлик хамда жасурлигимиз колади. Уруш йилларида Узбек халки уз жасораини курсатган. ХОЗИРГИ КУНДА ХАМ УЗБЕК ХАЛКИНИНГ ЖАСУРЛИГИ ВА МАРДЛИГИ, ТОГДАЙ САБР МАТОНАТИ КЕЛАЖАКДА ОДАМЛАР ОРАСИДА АФСОНАЛАР БУЛИБ ЮРАДИ. БИР БУРДА НОНИМИЗ КОЛСА ХАМ БИРОДАРЛАРИМИЗ БАХАМ КУРАМИЗ. ХАММАЛАРИНГА САБР ТИЛАЙМАН,
  8. Х.т.х 25 май 2020 09:46
    Узимзда карантинда якин уч ойдан бери ярми одам ишсиз колди, пул кадрсизланиб пенциялар рузгорга етмаяпди.эхсонни хам килиш керак мейоррида.бу йоги пиар булиб кетяпди.ичкарида ахволдан тузукрог шугулланадиган одамлар борми узи???
  9. Доброжелатель 25 май 2020 09:30
    Энди Хитой+Россия берганидан купрок кейтн 43 тадавлатларнинг ердамини кушгандан купрок егуманитар ердам бериб абсолют чемпионликни олишимиз керак Сабаби: маьлум
  10. женис . Нукус 25 май 2020 07:41
    Сардобага ёрдам бериши керак..
  11. Rahmatulla 25 май 2020 07:35
    Shunday bo'lishi ham kerakda. Tojiklar bizga Yon qo'shni, ular bizga dindosh, biz bilan quda-anda, rus yoki xitoyga emas.
  12. Дуст. 25 май 2020 07:28
    1..Оллох минг марта ошиги билан кайтаради.2.Тожикистонда факат тожиклар эмас минглаб узбеклар хам яшайди.Улар уз она тилида талим олади.БарчаОТМларда узбек факултетлари бор.Бу вазиятда узбек тожик козок хитоой.....дейилса оллохни газабини келтирган буламиз.
  13. Дехкон 25 май 2020 05:56
    Тожикистонга ердам президент номидан юборилаяпти.Тожикистондан келган ердам Тожикистон халки номидан .
  14. Аваз Авазов 25 май 2020 05:22
    Сахи дар ҳарду олам сарбаланд аст. Оллоҳ узи сахийдир сахийларни яхши куради
  15. Абдурахмон 24 май 2020 23:59
    Албатта дуст шундай кунда билинади-да,е́рдам бериш керак.Президенттмизга Рахмат,Тожикистон халки хам Сардобага е́рдам юборди
  16. Аброр Амир 24 май 2020 23:58
    Нима сабабдан хаддан ортик ердам жунатилган ,кимни хисобидан жунатилган шунча ердам ,уз халкига бирор иш киламан карз бергин деса бермайди бу воаллахмат Узбекистан хужайинлари нега узимизда ахвол танг булиб турганда уз бошимчалик Билан иш тутилмокда .Узбекистан бу бировни мулки эмас.
  17. Нозима 24 май 2020 23:52
    Бизга Нима кераги бор тожиклар узимизда канчадан канча очлар бор шуни уйлаш керак эмасми
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистон Тожикистонга гуманитар ёрдам бериш бўйича Хитой ва Россияни ортда қолдирди