Қирғизистоннинг собиқ бош вазири қамалди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири қамалди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди
Қирғизистоннинг собиқ бош вазирига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Гаезта.уз нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2017-2018 йиллар давомида Қирғизистоннинг бош вазири лавозимида ишлаган Сапар Исоқов 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У Бишкекдаги Давлат тарихи музейи ва Чўпон-Ота шаҳридаги ипподромни реконструкция қилишда коррупцияга йўл қўйганликда айбдор деб топилган. Исоқов жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Шу билан бирга собиқ бош вазирга 247,6 млн сом (тахминан 3,3 млн доллар) жарима солинди.

Маълумот ўрнида, Исоқов собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврида бош вазир бўлган. Аввалроқ Қирғизистон президенти аппаратининг директори ўринбосари ва кадрлар раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. мухсинали 13 июн 2020 10:14
    Биздагилар бунака суммага битта узр сурайди яна кайтадан бошка лавозимда угирликни килаверади.
  2. Aziz 11 июн 2020 05:34
    O‘zbekistonda TASHAA -- YASHAA.baliq boshidan alloqachon sasib bo‘gan.
  3. Реалист 10 июн 2020 17:43
    Хозир кечирим сўраш ҳам йўқолди,умуман хеч нарса бўлмагандек,ялло қилиб юришипти.Масалан сангинов,раматовлар, милярдлаб зарар етказишди, жин ҳам урмади.Система ичидан чириб кетган.Коррупция
    коррупцияга қарши курашолмайди.Халқнинг қулоғига лағмон осишу,янги жарималар ўйлаб топишдан бошқа иши йўқ бу хукуматни.
  4. Соли 10 июн 2020 15:23
    Бизда 18 секунда кечирим суратиб куйиб юборишади....кечирим челледжи
  5. Рузибоев Абдурахимa 10 июн 2020 15:04
    Узбекистонда коррупцияга бархам берилмас экан ривожланиш булмайди. Хозирда коррупция кирмаган соха хам колмади
  6. O`ZBEK 10 июн 2020 11:49
    Койил шундай каттик чоралар хам бизларнинг айрим "рахбарлар"га кулланилса яхши буларди хеч булмаса коррупсия озгина камаярди ёки текинга ХОКИМ булиб олиб ётиб ейиш камрок буларди хамма рахбарлар жавобгарлик сезиб ишларди ёки ишдан уз аризасига асосан кетарди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Қирғизистоннинг собиқ бош вазири қамалди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди