“Qazaqstan” телеканалида иш вақти якунланиб, ўз хизмат вазифасини давом эттираётганларга қарши рейд уюштирилган лавҳа намойиш этилди.
Телеканал ижодкорлари Остона шаҳридаги давлат ташкилотларидан бирига боради. Унда кўриш мумкинки кеч соат 18:30 дан сўнг ҳам ходимлар ишини давом эттирмоқда.
Қозоғистонда 8 соатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас, дейди лавҳани тайёрлаганлар. Лекин улар ташриф буюрган ташкилотда эса, кеч бўлишига қарамай иш қизғин давом этаётган эди.
Лавҳа ижодкорларининг таъкидлашича, агар ходим иш вақти тугагандан кейин ҳам қолиб ишласа махсус буйруқ орқали ишлашлари керак бўлган. Лекин у ерда фақатгина 3 та ходимда шундай буйруқ бўлган, қолганлари қонунга хилоф равишда ишлаган.
Кеч бўлишига қарамай ишлаётганлардан нега бунча кеч вақтгача ўтиришгани сўралганда, улар бошлиқ кетмагунча уйга кета олмасликларини айтишган.
Қуйида видеолаҳани ҳавола этамиз. Лавҳа қозоқ тилида.