Қирғизистоннинг бош вазири ниқобсиз суратга тушгани учун жаримага тортилди. Бош вазир Кубатбек Боронов эса ушбу ҳаракати учун узр сўради. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, янги бош вазир Кубатбек Боронов радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқарилган Муҳаммадкалий Абилгазиевни кузатиш жараёнида у билан суратга тушган. Суратда ҳукуматнинг 124 аъзоси бўлган. Уларнинг фақатгина 2 нафарида ниқоб бўлган. Шундан сўнг Бишкек санитар-эпидемиологик назорат давлат маркази суратда ниқобсиз бўлганларнинг барчасига жарима солган.
Боронов ушбу ҳодиса учун узр сўраган ва оддий ходимлар жарима тўламаслигини маълум қилган. Жарима миқдори 5 минг сом (67 доллар) экани айтилмоқда. Жарима уларнинг маошидан ундириб қолинади.