Коронавирусдан соғайганларда бутун умр қандай асоратлар қолиб кетиши маълум қилинди. Бу ҳақда "Дарё" нашри The Daily Telegraph ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум қилинишча, ушбу касалликдан соғайганлар бутун умр ўпка яллиғланиши, сурункали чарчоқ ва руҳий касалликлардан азият чекиши мумкин. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатканки, ушбу касаллик ўпкада яра тўқима вужудга келтиради ва бу нафас олиш функциясининг бузилишига ҳамда қоннинг кислород билан яхши тўйинмаслигига олиб келади.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати мутахассисларининг айтишича, уларда соғайганларнинг ярмида жисмоний, когнитив ва руҳий касалликлар юзага келган бўлса, 70 фоизи алаҳсирашдан азият чекиши мумкин. Шунингдек, ҳар ўн беморнинг биттасида ўткир юрак касаллиги аниқланган.
Бундан ташқари, ушбу касаллик Альцгеймер касаллигига ҳам олиб келиши мумкин бўлган мия соҳасига ҳам шикаст етказиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар борлиги таъкидланмоқда.