Рамзан Қодиров Путинни умрбод президент қилиш таклифини илгари сурди. Чеченистон раҳбари бу ҳақда коронавурус инфекциясига қарши курашиш штаби йиғилишида гапирди.
Қодировнинг фикрича, бугунги кунда Владимир Путиннинг ўрнини боса оладиган раҳбар йўқ. Чеченистон раҳбари ушбу таклифни бундан олдин ҳам бир неча бор илгари сурганини айтган.
"Мен доим Владимир Путиннинг умрбод президент бўлиши тарафдори бўлганман. Бугунги кунда унинг ўрнини боса оладиган сиёсий етакчи йўқ", - дейди Қодиров.