Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри дунёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ECA International маълумотига таяниб хабар қилмоқда. Ашхобод ўтган йили 146 ўринни эгаллаган эди.
ECA International’нинг Осиё минтақаси бўйича директори Ли Куейнанинг айтишича қора бозорда валюта курсининг тушиб кетиши ва хорижий валютанинг етишмаслиги Туркманистонда сўнгги 12 ойда нархларнинг кескин кўтариилишга сабаб бўлган.
Шунингдек, Осиёда эмигрантлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринни Гонгконг эгаллади. Ўнталикка қуйида шаҳарлар кирган: Токио (Япония), Пусан (Корея), Шанхай (Хитой), Иокогама, Нагоя (Япония), Сингапур, Осака (Япония).
Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рейтинги эса қуйидаги кўринишга эга: Ашхобод, Женева, Цурих, Базель, Берн (Швейцария), Гонконг, Сеул, Токио, Осло, Ставангер (Норвегия).
Рейтинг шаҳарлардаги истеъмол товарлари, хўжалик моллари, дам олиш учун товарлар, умумий хизматлар, кийим, алкоголь ва тамакилар нархига қараб тузилган. Рейтинг тузишда турар жой учун ижара ҳақи, коммунал хизматлар, автомобиль нархлари ва мактаб йиғимлари ҳисобга олинмаган.