Қозоғистонда 2019 йилда айрим коммунал хизматлар 17 фоизгача арзонлашади

Қозоғистонда 2019 йилда айрим коммунал хизматлар 17 фоизгача арзонлашади
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазир ўринбосари Серик Жумангарин 2019 йилда мамлакатда коммунал хизматлар қанчагача пасайиши ҳақида маълум қилди.

“Қозоғистоннинг барча ҳудудларида сув таъминоти, оқова сувлар, электр таъминоти, иссиқлик таъминоти ва газ маъминоти хизматлари учун нархлар пасайиши кутилмоқда” – деди Серик Жумангарин Ҳукуматда бўлиб ўтган брифингда.

Мисол учун, мамлакатнинг 3 ҳудудида иссиқлик таъминоти учун нархлар арзонлашди. Булар, Акмоли, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан қолган 14 ҳудудда ҳам иссиқлик таъминоти учун нархлар арзонлашиши, хусусан Караганда вилоятида 2,2 фоизгача, Туркистон вилоятида эса 15,3 фоизгача арзоналашишини таъкидлади вазир ўринбосари.

Яна бир катта миқдорда нархлар пасайиши газ таъминотида ҳам кузатилади. Хусусан, 2019 йил 1 январдан 3,3 фоизгача Мангистау вилоятида, Алмата вилоятида 17,5 фоизгача арзонлашиши кутилмоқда.

Шунингдек, бошқа коммунал хизматларда ҳам мамлакатнинг барча ҳудудида нархлар арзонлашиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Қозоғистонда 2019 йилда айрим коммунал хизматлар 17 фоизгача арзонлашади