Киевдаги банкни портлатиб юбормоқчи бўлган ўзбекистонлик эркакнинг сурати эълон қилинди. Бу ҳақда Репост хабар қилди.
Маълум бўлишича, Киевдаги "Леонардо" бизнес марказидаги «Универсал Банк»га номаълум эркак кириб, уни портлатиб юбориш билан қўрқитган. Ҳодиса бугун соат 12:00 ларда юз берган. Эркак банкка кириб сумкасида бомба борлигини айтиб, полицияга қўнғироқ илишни буюрган. Буни мамлакат ИИВ вазири ўринбосари ҳам тақдислаган.
Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, кредит ташкилоти ходимлари бинони тарк этган, лекин унинг раҳбари бино ичида ўз хоҳишига кўра қолган.
Украина ИИВ оёқлари орасига сумкани қўйиб олган эркакнинг суратини эълон қилган. Бошқа манбаларда ушбу эркак Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов экани айтилмоқда. Ҳозирда у билан музокаралар олиб борилмоқда.