ЖСТ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини текширади. Ташкилот вакцинанинг мавжуд тиббий стандартларга мослигига ишонч хосил қилмоқчи.
ЖСТда вакцинани текшириш унинг таъсирчанлиги ва хавфсизлигини ўрганиш учун кераклигини таъкидлашди. Ташкилотда ЖСТ вакиллари коронавирусга қарши курашдаги барча янгиликдан хурсанд эканликларини билдиришди.
Шунингдек, ЖСТда коронавирусга қарши курашда ҳар қандай давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги алоҳида таъкидланди. Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШда вакцинанинг самарадорлигидан шубҳа борлиги айтилган эди. Вашингтонда Россия вакцинаси керакли синовлардан ўтолмагани таҳмин қилишмоқда.