Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини олишга нечта давлат навбатда тургани маълум қилинди. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълумот берди.
Захарованинг сўзларига кўра, 20дан ортиқ давлатлар вакцинани олишга навбатда турибди. Давлатларнинг номлари очиқланмаган. Лекин булар Лотин Америкаси ва араб давлатлари экани айтилмоқда.
Захарова Россия ЖСТ билан коронавирусга қарши курашишда ишлатиладиган вакцинани кенг ёйишда ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖСТ Россия вакцинасининг таъсирчанлиги ва хавфсизлигини ўрганмоқчи экани айтилган эди.