Тожикистон президентлигига биринчи номзод маълум бўлди

Тожикистон президентлигига биринчи номзод маълум бўлди
Тожикистон президентлигига биринчи номзод маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тожикистон Аграр партиясининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда партиянинг ҳудудий бўлинмаларидан 130 га яқин вакиллар иштирок этган. Йиғилишда партия номидан сайловда иштирок этадиган номзод сайланган. Сайловда Рустам Латифзода ушбу партиядан иштирок этади. Латифзода Аграр партиясининг раиси ҳисобланади.

У 1960 йил 27 ноябрь куни Тожикистоннинг Хатлон вилоятида туғилган. Латифзода дастлаб Тожикиситон аграр университетини тамомлаб, кейинчалик Санкт-Петербург тоғ институтида таҳсил олган. 2014 йилдан бери партия раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда президентлик сайловлари шу йил 11 октябрда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

Бу йилги қиш пойтахт аҳолиси учун ҳам анча синовли келгани, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби энг бирламчи ҳаётий...
Кеча, 20:35

“ Самарқанд давлат университети талабаларига дарс ўтганимдан сўнг инглиз тилини билиш даражаси сезиларли даражада ўсди...”

Бу - Осиё чет тили ўқитувчилари уюшмаси президенти, Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равиндер...
27-01-2023, 22:05

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди 26 январдан бошлаб “Фарғона – Қувасой –...
27-01-2023, 11:44

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

Маълумотларга кўра , 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар...
27-01-2023, 11:42

O'zLiDeP ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди

Куни кеча мамлакатимиз Энергетика вазирлиги билан “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл...
27-01-2023, 11:40
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Тожикистон президентлигига биринчи номзод маълум бўлди