Тожикистоннинг амалдаги президенти Имомали Раҳмон шу йил 11 октсбрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига ўз номзодини қўйди.
Маълум бўлишича, унинг номзодини Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси илгари сурган.
Шундай қилиб бугунги кунга келиб Тожикистонда мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва мамлакатда мавжуд 7 та партиянинг 4 таси ўз номзодларини кўрсатган. Сентябрь ойи бошида яна иккита партия номзодларини илгари суради.