Таиландда Ўзбекистон фуқароси тик жарликдан қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pattayapeople нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик Таиландда дўстлари билан дам олаётган бўлган. Ёш йигит суратга тушиш учун шаршара ёнидаги қояга кўтарилган. У ички кийимда ва оёқ кийимсиз бўлган. Йигит тошдан оёғи сирпаниб кетгани таҳмин қилинмоқда.
Қутқарув бригадасининг ёрдамига қарамай ўзбекистонликни асраб қолишнинг имкони бўлмаган. У бошидан оғир жароҳат олган. Ҳозирда марҳумнинг мурдаси шифохонага олиб борилган ва ўлим сабаби ўрганилмоқда.