Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди

Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди
27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди.

Мазкур ош Шайх Зайид таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан пиширилган.

10 минг киши учун 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланган. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилган.

Ошни тайёрлаш давомида 30 та ўзбекистонлик ошпаз иштирок этган. Ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилиб, шоу тақдим этилган.

Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган ва 26 январгача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди