Александр Лукашенко расман Беларус республикаси президенти бўлди. Бу ҳақда Белта хабар қилди.
Инаугурация маросими бугун, 23 сентябрь куни бўлиб ўтди. Тантанали маросим Беларус пойтахтидаги мустақиллик саройида бўлиб ўтди.
Маросимда юзлаб одамлар иштирок этди. Лукашенко белорус тилида қасамёд қабул қилиб, мамлакат раҳбари гувоҳномасини олди.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда президент сайловларидан сўнг оммавий тартибсизликлар содир бўлди. Халқ сайлов натижасидан норози эканини билдирди. Бу Лукашенконинг 5-маротаба президентликка сайланиши. Маълумот ўрнида, Лукашкенко 1994 ёилдан бери мамлакат президенти ҳисобланади.