Қирғизистон президенти қандай ҳолатда ишдан кетишга рози бўлишини маълум қилди

Қирғизистон президенти қандай ҳолатда ишдан кетишга рози бўлишини маълум қилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қандай ҳолатда ишдан кетишга рози бўлишини маълум қилди. Давлат раҳбари мамлакатдаги вазиятдан келиб чиқиб ватандошларига мурожаат қилди. Мурожаат матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Жээнбеков ўз мурожаатида мамлакатда сиёсий аҳвол инқирозли ҳолатга келиб қолганини маълум қилди ва вазиятни ўнглаш учун маълум ишларни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.

Президент парламентга сайлов натижаси бекор қилинганини, энди МСК янги сайлов бўйича қарор қабул қилиши кераклигини ва ушбу ҳолат мамлакатдаги сиёсий тарангликни юмшатишини билдирди. Шунингдек, шу кунгача ишлаб келган ҳукумат раҳбари ва таркибини тарқатиб юбориш кераклигини айтди. Президент бу бўйича ҳужжатга имзо чекишга тайёр эканини билдириб, Жогорку Кенешнинг қарорини кутаётганини таъкидлади.

Жээнбеков ижро этувчи ҳукуматнинг легитим таркиби шакллантирилгач ва давлат ўзининг қонунийлик йўлини белгилаб олгандан сўнг мамлакат раҳбарлигидан кетишга рози эканини алоҳида таъкидлаган.

“Мен учун давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, халқнинг бирлиги ва жамиятнинг тинчлигидан бошқа ҳеч қандай лавозим устун бўла олмайди” – дейди Сооронбай Жээнбеков.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Қирғизистон президенти қандай ҳолатда ишдан кетишга рози бўлишини маълум қилди