“Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига ўқ узган ва қон тўккан президент бўлиб қолишни хоҳламайман” – Жээнбеков

“Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига ўқ узган ва қон тўккан президент бўлиб қолишни хоҳламайман” – Жээнбеков
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, қирғизистонликларга мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда, хусусан Бишкек шаҳрида вазият таранглигича қолмоқда.

“Кеча Жогорку Кенеш ҳукумат таркибини тасдиқлади. Мен тайинловлар юзасидан Қирғизистон Республикаси президентининг фармонини имзоладим. Лекин бу вазиятни барқарорлаштирмади. Бахтга қарши агрессия ҳали сўнмади. Кўчада менинг истеъфоимни талаб қилиш ҳали тўхтамади. Ҳозирги вазият икки томонлама конфликтга олиб боради”, – деди Сооронбай Жээнбеков.

У бир томондан – норози инсонлар, бошқа томондан – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўқнашиши мумкинлигини айтди. “Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга мажбур бўлади. Бундай ҳолатда қон тўкилади. Мен икки томонни ҳам провокацияга берилмасликка чақираман. Мен учун Қирғизистонда тинчлик бўлиши, ҳудудий яхлитлик, халқимиз бирлиги ва осойишталиги ҳамма нарсадан устун. Ҳар бир ватандошимнинг ҳаёти мен учун ҳамма нарсадан устун”, – дея таъкидлади у.

“Мен ҳокимиятга ёпишиб олмайман. Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига ўқ узган ва қон тўккан президент бўлиб қолишни хоҳламайман. Шунинг учун истеъфога чиқишга қарор қилдим”, – дейди Сооронбай Жээнбеков.

У Жапаров ва бошқа сиёсатчилардан мамлакат пойтахтидан ўз тарафдорларини олиб кетишни ва бишкекликларга тинч ҳаётни қайтаришни сўради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ИЛХОМЖОН 15 октябр 2020 16:51
    Нимагадир шама киптими,лекин тугри айтибди халкини улдиргандан узи кетгани яхши.
  2. Реалист 15 октябр 2020 16:24
    Қойилман,ҳақиқий ИНСОН экан,тахтга ёпишиб олган диктатор президентларга сабоқ берибди.
    Ўзи шундай бўлиши керак,халқ ишончини оқламадингми,кет канадек ёпишиб олмасдан.
    Бизда янаги йилда сайлов,
    кўрамиз,нима ҳунар кўрсатаркин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » “Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига ўқ узган ва қон тўккан президент бўлиб қолишни хоҳламайман” – Жээнбеков