Россиялик рэп хонанда Моргенштерн Юрий Дудга интервью берди. Суҳбат давомида хонанда ютуғига Mercedes-Benz қўйилган конкурс ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, Моргенштерн Ўзбекистонга келади. У ҳозирда божхона тўловларини камайтириш борасида ишлар олиб борилаётганини айтди.
“Бизда ўзбекистонлик фуқаро ғолиб бўлди. Энди нима қилишни билмаяпмиз, чегаралар ёпиқ. Автомашинанини божхонадан ўтказиш учун яна 2 млн тўлашга тўғри келади. Масалани қандай қилиб бўлсада ечамиз. Бир йўла Ўзбекистонда ҳам бўлиб қайтамиз”, – дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, Моргенштерн ташкил этган конкурсда Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро ғолиб бўлган эди. Аввалроқ конкурс ғолиби автомобилни сотмаслигини ва уни Бухоро кўчаларида ҳайдаб юришни режалаштираётганини айтган эди.