Аввалроқ ОАВда Владимир Путиннинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кремль ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
“Маълумот ёлғон. Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда ва у ўз ишини давом эттирмоқда”, – дея таъкидлади матбуот котиби Дмитрий Песков.
Путиннинг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги хабар «Daily Mail» томонидан тарқатилди. Шунингдек, Песков Путиннинг истеъфога чиқмаслигини ҳам маълум қилди.