ОАВда Меланья Трамп ажрашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда ТАСС The Mail on Sunday маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, Меланья Трамп Дональд Трамп билан ажрашмоқчи. Бу ҳақдаги қарор Дональд Трампнинг президентлик сайловларидаги мағлубиятидан сўнг қабул қилинган. Манбаларнинг ёзишича, уларнинг ўртасидаги муносабат аллақачон бзуилиб бўлган. Лекин Меланья Дональд Трампнинг президент бўлиб фаолият юритаётган вақтида ажрашишга ариза бермаган. Чунки агарда у шундай қилгудек бўлса Дональд уни жазолаши мумкин бўлган. Энди амалдаги президент Дональд Оқуйдан кетгандан сўнг Меланья у билан ажрашиши маълум қилинди. Улар ўртадаги мол-мулкни ҳам бўлишиб олишгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Меланья Трамп 1970 йили Словениянинг Ново-Место шаҳрида туғилган. У Дональд Трамп билан 1999 йилда танишиб қолган. 2006 йилда уларнинг фарзанди Бэррон дунёга келган. Эслатиб ўтамиз, Жо Байден АҚШ президентлигига сайловда тўпланиши керак бўлган 270 овознинг 273 тасини олган ва шу тариқа у сайловда ғолиб чиқди.