Собиқ футболчи Диего Марадона оламдан ўтди. ОАВда буюк футболчининг ўлими сабаблари маълум қилинди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Марадона умрининг сўнгги кунларини оиласи даврасида ўтказган. Аргентиналикда артериал босим жуда пасайиб кетган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай собиқ футболчини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган. Аргентинада Марадонанинг ўлими сабаб 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, футбол юлдузи 60 ёшида оламни тарк этди.