Бугун тармоқларда бир гуруҳ эркаклар кетмон чопаётган уч нафар аёлларнинг ҳаракатини томоша қилаётгани акс этган сурат тарқалди.
Ушбу сурат тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинди. Фойдаланувчилар буни гендер тенгликнинг бузилиш деса яна бирлари аёлларнинг ҳуқуқи бузилиши дея изоҳлаган. Маълум бўлишича, ушбу сурат Ўзбекистонда эмас, балки Тожикистоннинг Конибодом туманида олинган. У ерда семинар ўтказилаётган бўлган.
Семинарда аёллар иштирокчиларга картошкани қандай экишни кўрсатаётган бўлган. Ушбу семинарда Сўғди вилояти раиси ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги вазири ҳам иштирок этган.