Россиялик блогер Андижонда тарқалган “самосуд” видеосидан сўнг Ўзбекистонга келишга қўрқиб қолганини айтди

Россиялик блогер Андижонда тарқалган “самосуд” видеосидан сўнг Ўзбекистонга келишга қўрқиб қолганини айтди
Россиялик блогер Илья Варламов Андижонда тарқалган “самосуд” видеосидан сўнг Ўзбекистонга келишдан қўрқиб қолганини айтди. Блогер бу ҳақда Ютюбдаги «Чё происходит» лойиҳаси доирасида гапириб ўтди.

Россиялик блогер Андижонда содир бўлган “самосуд” видеосини кўргандан сўнг шундай фикрга келган. Аввалроқ EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилганидек, ҳодиса Жалақудуқ туманидаги деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган эди. Ўшанда бир нечта маҳаллий аҳоли эркакни қоида бузган ҳайдовчиларни суратга олишда айблаб, уни машина юкхонасига солиб қўйган эди.

Блогер Илья Варламов ушбу ҳолатга тўхталиб ўтди ва баҳорда коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарорлашса Ўзбекистонга келмоқчи бўлганини, лекин энди у фикрдан қайтганини билдирди.
“Энди сал қўрқиб қолдим ва Андижонга борганимда мени юкхонага солишларини истамайман. Айтганча, (видеода) ҳужум қилганлардан бири у эркакни дарахтга боғлашни ҳам таклиф қилган эди. Хуллас, агар Ўзбекистонга борсам мени юкхонага солишлари ва кейин дарахтга боғлашлари мумкинлигини ўйлаб, ҳавотир оляпман , – дейди блогер.

Шу ўринда Варламов қоидабузарларни суратга олиб бу учун ҳақ тўланишини яхши ғоя деб атади. Блогер унинг мамлакатида ҳам ушбу тизим ишлашидан умидвор эканини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Mer 13 январ 2021 10:42
    Руслар узи куркокрокми дийманда, пули хам 1хафта 10 кунга етади холос кейин кайтиб кетишади. Бизни узбеклар хар куни россиядан бир одамни улиги келса хам уйланмай бориб йиллаб уйна-ааб келишади.
    Кимни эсида колган (бизникилар пулдан кизганиб арзон, эски автобусда ишга кетади) деган депутатмиди ким эди?
  2. САВОЛЛАР 12 январ 2021 12:46
    Харомни халол деб юрганлар мана шу иш буларнинг биттаси етти ота бобонгдан сурасанг хам олий хакам буни харом деган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
Бугун, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россиялик блогер Андижонда тарқалган “самосуд” видеосидан сўнг Ўзбекистонга келишга қўрқиб қолганини айтди