Собиқ АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон: “Мен президент бўлишни хоҳлаган бўлар эдим. Биз 2021 йил январь ойида Овал кабинетда демократ ўтириши учун жуда кўп ишларни қилишимиз керак, деб ўйлайман”.
Шунингдек, у “Оқ уйга 2021 йил январда демократ келиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишини” таъкидлаб ўтди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп 2016 йил ноябрь ойидаги сайловларда Хиллари Клинтонни мағлуб этган эди. Ўшанда социологлар ва ОАВ собиқ давлат котибининг ғолиб бўлишига ишонишган эди.