Ўзбекистон арзон бензинга эга давлатлар рўйхатида 18-ўринни эгаллади

Ўзбекистон арзон бензинга эга давлатлар рўйхатида 18-ўринни эгаллади
Дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 7 январь кунги ҳолатга кўра 1,08 долларга тенг, дея хабар беради "kun.uz" "Global Petrol Prices" таҳлилий нашри маълумотига асосланиб.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, бой мамлакатлар одатда қашшоқ давлатларга қараганда юқори нархларга эга. Фақатгина АҚШ истисно саналади, у ерда бензин паст нархларда сотилади.

«Турли мамлакатлардаги нархларнинг фарқи турли хил солиқ ва бензинга субсидиялар билан боғлиқ», - дея таъкидлайди экспертлар.

Шу билан бирга, Ўзбекистон рейтингда 18-ўринни эгаллади. Республикада бир литр бензин ўртача 0,54 долларга сотилади.

Қўшни давлатлар: Туркманистонда бир литр бензин 0,43 долларга, Қозоғистонда 0,48 долларга, Қирғизистонда 0,67 долларга сотилади. Тожикистон рейтингга киритилмаган.

Венесуэлада бир литр бензинни 0,01 долларга сотиб олиш мумкин, Суданда - 0,13 доллар, Эронда - 0,29 доллар.

Бензинга энг юқори нархлар Гонгконг (2,04 доллар), Монако (1,98) ва Норвегияда (1,85) қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. М 16 январ 2019 11:16
    Нархларни солиштириш учун бир хил критерий, бир хил даромад бўлиши керак. 10000 доллар иш ҳақи беришса бида ҳам бензинни 2-3 долллардан бемалол сотиб олиш мумкин
  2. Azizjon 15 январ 2019 14:23
    Liviyada Muammar Qazzofiy davrida 0.14 cent edi, Iroqda Saddam Xuseyn davrida 0.12 cent bo'lgan ekan. Davlat xalq uchun. Bizda ham shunaqa bo'lsin!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистон арзон бензинга эга давлатлар рўйхатида 18-ўринни эгаллади