Россия ИИВ матбуот хизмати 2020 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олганини маълум қилди.
Маълумотда ўтган йили ватандошларимизнинг 23 минг нафардан ортиғи РФ фуқаролигини олгани хабар қилинди. 2019 йилда 19,4 минг нафар ўзбекистонлик Россия фуқаросига айланган эди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолиси Россия фуқаролигини олган давлатлар топ-5 талигидан ўрин олган. Ўтган йили Россия фуқаролигини олганларнинг аксарияти Украина (405,5 минг киши), Тожикистон (63,4 минг киши) ва Қозоғистон (43,4 минг киши) фуқаролари бўлган. Шунингдек, ИИВ маълумотида ўзбекистонликлар Россияга асосан ишлаш учун бориши маълум қилинди. Ўтган йили ватандошларимизнинг 1 миллиондан ортиғи ишлаш учун, 18 мингдан ортиғи ўқиш, 5,6 минг нафари эса туризм мақсадида Россияга борган.
Таъкидлаш жоиз, пандемия сабабли Россия билан чегаралар ёпилган эди. Лекин шунга қарамай 2020 йилда РФ фуқаролигини олганлар 2019 йилга нисбатан деярли 4 минг нафарга кўпроқни ташкил этмоқда.