Японияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Япониянинг шимоли-шарқий ҳудуди (Фукусима) экани айтилмоқда. Ер ости қимирлашининг максимал балли Япония шкаласи бўйича 6+ экани айтилмоқда.
Марказ цунами содир бўлишидан огоҳлантириб аҳолини қирғоқдан узоқроққа боришга тавсия қилди. Зилзила таҳминан 1 дақиқа давом этди ва ёпиштирилмаган буюмлар ва техникалар қулаб тушган. Япония пойтахтидаги биноларда газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди ва аҳолига ваҳима қилмаслик тавсия қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра ер қимирлаши Япониянинг камида 10та ҳудудида содир бўлган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.