Япония бош вазири узр сўради. Бу ҳақда Дарё нашри Тенгриньюс ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, бош вазир Ёсихидэ Суганинг ўғли Сэйго Суга амалдор билан овқатланган. Нашрнинг ёзишича, унинг ўғли Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлигининг тўрт раҳбари билан овқатланган ва ушбу меҳмондорчиликнинг пулини Сэйго Суга тўлаган. Маълум қилинишича, бош вазирнинг ўғли Tohokushinsha Film телекомпаниясида фаолият юритади. Ушбу компания сунъий йўлдош эшиттириш лицензияси орқали ўз фаолиятини амалга оширади. Лицензия эса айнан ушбу вазирлик томонидан тақдим этилади.
Маълумотларга кўра, амалдорнинг ўғли 2016 йилдан буён камида 12 маротаба мансабдорлар билан овқатланган ва улар билан совға алмашган. Бош вазир мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига олиб келган ҳаракатларида ўғлининг иштироки учун узр сўраган.
Таъкидлаш жоиз, Японияда давлат хизматчилари манфаатли шахслардан ҳар қандай совға олиши тақиқлаб қўйилган. Бу уларнинг қонунида ҳам белгилаб қўйилган.