Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманида 3 метрли ўлик бўғма илон топилди, деб хабар қилади uz24.uz "Turmush" тарқатган маълумотга асосланиб.
Нашр хабарига кўра, илон Ўзбекистон билан чегарадаги Жеке-Мисте қишлоғидан, Фарғона каналининг ёнидан топилган.
Қишлоқ ветеринари Маматрайим Тожибоевнинг айтишича, у катта эҳтимол билан, қўшни давлатдан канал орқали сузиб келган. Икки кун олдин қишлоқдаги йигитлар сувдан ўлик бўғма илонни топишган, унинг узунлиги 3 метр, эни - 15-20 сантиметр бўлган. "Эҳтимол, Ўзбекистонда кимдир илонлар боқади, улардан бири нобуд бўлганида эса, уни каналга ташлаб юборган", - дейди ветеринар.
Илонни тутган шахслар изоҳ беришдан бош тортган.