Россияда ўзбекистонлик эркак бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдирганликда гумонланмоқда

Россияда ўзбекистонлик эркак бир оиланинг  4 нафар аъзосини ўлдирганликда гумонланмоқда
Россияда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 28 февраль куни Нижний Новгород яқинидаги уйда содир бўлган. Оилада беш ёшли бола ва унинг онаси, бувиси, бобоси ўлдириган. Қатор ОАВда ушбу жиноятни ўзбекистонлик муҳожир содир этгани айтилмоқда. Муҳожир ўша оилада ишчи бўлиб фаолият юритгани маълум қилинди. Эркак оилада ўғрилик содир этиш учун ушбу ишга қўл урган. У дастлаб гаражда ишлаётган 64 ёшли пенсиянерга ҳужум қилган, кейин уйдаги 63 ёшли аёлга ташланган ва унга пичоқ билан жароҳат етказган. Кейин 41 ёшли келинини ва унинг 5 ёшли ўғлини ўлдирган. Шу оиланинг икки нафар аъзоси тўнғич қиз ва унинг отаси ҳодиса содир бўлган вақтда уйда бўлмагани учун омон қолган.

Россия Тергов қўмитасининг хабар қилишича, ушбу иш доирасида 26 ёшли эркак гумонланмоқда ва у Владимир вилоятида қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан Россия ЖКнинг 105-модда (икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлдирилиши) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бекхон 2 март 2021 09:19
    Сизларга нима буляпди.Россияда ишлаб оилаларингни бокяпсанку.Янги уйлар куряпсанлар янги мошинна оляпсанлар . туйлар киляпмиз.бу ишни килган булса ношукурлик.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россияда ўзбекистонлик эркак бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдирганликда гумонланмоқда