Татаристонда ИШИДнинг кичик гуруҳи зарарсизлантирилди.
Махсус операцияда террористик гуруҳнинг 7 аъзоси ва уларнинг таъсирига тушиб қолган яна 11 нафари ушланди. Хусусан, гуруҳ аъзоларининг бири Набережные Челны шаҳридаги яширинча майдонларидан биридан қурол олаётганда ушланди. Тинтув жараёнида ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар террористлардан олиб қўйилди.
Россия Федерал Хавфсизлик хизматининг хабар беришича, жангарилар Россия ҳудудида бир нечта террактларни уюштирмоқчи бўлган ва Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган. Бунинг учун улар нафақат қуролланишган, балки радикал ёшларни ҳам ўзларига оғдиришган. Мазкур гуруҳни бошқарган шахс аввал Набережные Челны шаҳрида яшаган ва ҳозирда чет элда истиқомат қилмоқда. У аввал ҳам ИШИД ғояларини тарғиб қилгани учун судланган.