Туркиянинг Истанбул шаҳрида ёш йигит касаллик туфайли вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит ўтган йили октябрь ойида шифохонага ётқизилган. У оғир касал бўлгани учун шахсига аниқлик киритиш имкони бўлмаган. Шунингдек, унинг паспорти ва телефони ҳам бўлмаган. Йигит шифохонага ётқизилганда ўзини 1987 йилда туғилган “Саид Номатов” деб айтган. Шунга кўра у Ўзбекистон фуқароси бўлиш мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.
Йигит шу йил 23 март куни вафот этган. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги йигитни таниганлардан Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига +90 (212) 3232037 рақами орқали мурожаат қилишни сўраб қолган.