Японияда ўзбекистонлик талаба чўкаётган маҳаллий фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда Япония ТВси маълум қилди.
Хабар қилинишича, Окинава префектурасида таҳсил олаётган талаба Элдор Ўринбоев ҳаётини хавфга қўйиб, чўкаётган маҳаллий ўсмирни қутқариб қолган. Таъкидланишича, йигит илк бор денгизга тушган.
Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси талабанинг ушбу қаҳрамонлиги учун миннатдорчилик билдирган.