Россиянинг Томск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Миграция ходимлари томонидан дўппосланди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ходимлар фуқародан ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраган. Ўзбекистонлик йигит эса паспортнинг ўзи етарлилигини айтган ва жараённи видеога олган. Ушбу ҳолатдан ғазабланган ходим ва унинг шериклари бошқа ташриф буюрувчилар олдида йигитни дўппослаб ташлаган. Фуқаро ҳолатдан сўнг полицияга мурожаат қилган.
Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ушбу ҳолатни назоратга олган. Шунингдек, Россия ИИВ ва Тергов қўмитаси томонидан ҳам ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошлангани маълум қилинди.